1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев глобал терроризмга қарши курашнинг энг самарали йўлини маълум қилди

Бу ҳақда Президентнинг халқаро анжуман иштирокчиларига мурожаатномасида сўз боради.

Шавкат Мирзиёев глобал терроризмга қарши курашнинг энг самарали йўлини маълум қилди

 

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Марказий ва Жанубий Осиё ёшлари кенгашини чақиришни таклиф қилди.

Бу ҳақда Президентнинг "БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги" мавзусида халқаро анжуман иштирокчиларига йўллаган мурожаатномасида айтилган.

 

Давлат раҳбари мурожаатномасида самарали ёшлар сиёсати – терроризм ва экстремизмга қарши самарали курашнинг муҳм шарти эканлиги қайд этилган. Шавкат Мирзиёев мамлакат келажаги ёш авлодга, унинг қандай та-ълим-тарбия олиши ва ёшлар учун қандай “ижтимоий лифт”лар яратилишига боғлиқлигини таъкидлаган.

 

Ушбу масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун 2023 йилда Самарқандда доимий фаолият олиб борувчи Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ёшлари кенгашини чақириш таклиф қилинди.

 

Маълумот ўрнида: Бугун Тошкентда "БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги" мавзусида халқаро анжуман бошланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика