1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат кўрсатди

Президент мустақил Озарбайжоннинг асосчиси ва унинг рафиқаси Зарифа Алиева қабрларига гул қўйди.

Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат кўрсатди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюриб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

 

Маълумки, Ҳайдар Алиев атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси бўлган. Унинг қатъияти, кучли сиёсий иродаси ва беқиёс етакчилик қобилияти туфайли қардош давлат мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтган.

 

Ҳайдар Алиев ўзбек халқининг яқин дўсти бўлган. Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган. Қардош мамлакатлар ўртасидаги тарихий ришталар ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган.

 

Бунга ўзига хос эҳтиром сифатида сиёсатчининг хотираси Ўзбекистонда ҳам эъзозлаб келинмоқда. Тошкентда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази фаолият юритмоқда. Ўтган йили Президент Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида пойтахтда Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбон очилганди.

 

Давлат раҳбари Ҳайдар Алиев ва унинг рафиқаси Зарифа Алиева қабрларига гул қўйди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика