Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айни пайтда Самарқанд вилоятидаги сайловчилар билан учрашиб, уларни ўз сайловолди дастури билан таништирмоқда.
Самарқандлик сайловчилар билан учрашиш учун вилоятга ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Шунингдек, номзод Ҳазрати Ҳизр мажмуасига ҳам ташриф буюриб, биринчи президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Шунингдек, Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Ҳозирда номзод самарқандлик сайловчилар билан учрашувда сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.


