1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Иордания Сенати раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Иордания парламентлараро ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Иордания Сенати раиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати раиси Файсал Ақиф Мишал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашув аввалида Иордания Сенати раиси давлат раҳбарига Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

 

Мулоқот чоғида ўтган йили Самарқанд шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон–Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани, ўзаро савдо ҳажми ҳамда қўшма корхоналар сони ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

Парламентларда ташкил этилган “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини тасдиқланган “йўл харитаси” асосида янада фаоллаштириш, уларнинг давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни самарали амалга оширишдаги ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, савдо, саноат кооперацияси, туризм ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва етакчи компаниялар иштирокидаги бизнес форумни юқори натижа билан ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

 

Учрашув якунида томонлар долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика