1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Жиддага етиб келди

Давлат раҳбари Жиддада «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Жиддага етиб келди

 

Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

 

Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

 

Саммитнинг асосий тадбирлари – «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика