1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашди

Номзод ўзининг 7 йиллик сайловолди дастури билан таништириш давомид таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмага оид режалари ҳақида маълумот берди.

Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашди

 

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун, 27 июнь куни сайловчилар билан учрашиш учун Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Номзод жиззахликларни ўзининг 7 йиллик сайловолди дастури билан таништириш давомид таълим, соғлиқни сақлаш ва инфратузилмага оид режаларига ҳам тўхталди.

 

Шавкат Мирзиёевнинг раъкидлашича, 2030 йилга қадар вилоятда янги мактаблар қуриш, мавжудларининг қувватини ошириш, шунингдек, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча 75 минг ўқувчи ўрни яратилади. 400 та янги боғча ташкил этиш ҳисобига, вилоятда мактабгача таълимга эҳтиёж тўлиқ – 100 фоизга қопланади.

 

«Барча боғча ва мактабларда ўғил-қизларимиз учун филтрланган ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилади», – деди номзод.

 

Бундан ташқари, келгуси етти йилда Жиззахда 85 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланиши режалаштирилган. 

 

«Одамларимизнинг уй-жойга эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, 2030 йилга қадар 25 минг оилага мўлжалланган 500 та кўп қаватли уй барпо этилади.

Вилоятда энг долзарб бўлган ичимлик суви масаласига эътиборни янада кучайтирамиз. Келгуси йилда Зарафшон дарёсидан 160 километр магистрал қувурни тортиш ҳисобига, Бахмал, Ғаллаорол,  Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 600 минг аҳолининг сув таъминоти тубдан яхшиланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шунингдек, Хитой компаниялари билан ҳамкорликдавилоятда  электромобил ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Хусусан, Хитой компаниялари билан:

 

  • 80 миллион доллар инвестисия ҳисобига йилига яна 50 мингта автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
  • 130 миллион доллар инвестисия ҳисобига электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва келгуси йилларда қуввати 300 минг донага етказилади.

 

Бундан ташқари, вилоятнинг Фориш ва Ғаллаорол туманларида 750 Мегаватт қувватга эга қуёш стансиялари ишга туширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика