Саудия Арабистони Подшоҳлигида расмий ташриф билан бўлиб турган Шавкат Мирзиёев муборак Умра амалини адо этишга киришди. Умра ибодатини бажаришда давлат раҳбарига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёлилар, ҳукумат вакиллари ва маҳаллий мутасаддилар ҳамроҳлик қилмоқда. Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, [https://t.me/xushnudbek/20315] Шавкат Мирзиёев Умра амалларини адо этди. Давлатимиз раҳбари иккинчи бор Каъбатуллоҳ ичига кириб, тегишли ибодатларни амалга оширди ҳамда Ватанимиз, халқимиз ҳаққига дуолар қилди, деб ёзади у.