1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди

Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейлардан бирининг экспозицияси билан танишди.

Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейи билан танишди

 

Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди.

 

Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейлардан бирининг экспозицияси билан танишдилар. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс эттирган Бош музей мажмуаси заллари билан танишилди.

 

Делегациялар раҳбарлари Александр залида бўлиб, бадиий кумуш экспозициясини кўздан кечирдилар, шунингдек, тантанали маросимлар ва расмий тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Пикетлар зали ва Герблар залига ташриф буюрдилар.

 

Қимматбаҳо металлардан тайёрланган бетакрор буюмлар сақланувчи Олтин хазина, афсонавий “Товус” механик соати жойлашган Кичик Эрмитажнинг Павильонлар зали меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

 

Ташриф давомида маданий мулоқотни мустаҳкамлаш, тарихий меросни асраб-авайлаш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика