1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефонлашди

Мулоқотда давлат раҳбарлари бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефонлашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутладилар. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди.

 

Жорий йилнинг февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги расмий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик муносабатлари аниқ мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

 

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси дастурларини илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон ва Миср етакчилари маданий-гуманитар алмашинувни янада фаоллаштириш муҳимлигини ҳам таъкидладилар.

 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика