Хитой марказий телевидениесининг хабар беришича, давлат раҳбари Си Цзиньпиннинг шахсий таклифига биноан Пекинга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия ва бошқа кўплаб давлат раҳбарларининг келиши кутилмоқда.
"Хитой раиси Си Цзиньпин 4–6 февраль кунлари Пекинда 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Шунингдек, ташриф буюрадиган хорижий давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари, қироллик оилалари аъзолари ҳамда халқаро ташкилот раҳбарларини кутиб олиш зиёфати ўтказади", — дейилади хабарда.


