1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Президентлар темирйўл, энергетика ва савдо лойиҳалари, шунингдек минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганини ижобий баҳолади. Шунингдек, саноат кооперацияси доирасидаги қўшма лойиҳалар изчил амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Йирик инфратузилмавий ташаббуслар, жумладан, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича ҳамкорлик ишлари давом этаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Бундан ташқари, президентлар минтақавий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашиб, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ҳам муҳокама қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика