1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Чўлпонотада 2-3 июнь кунлари хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокида халқаро тадбирлар бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида 2 июнь куни «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» иккинчи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди.


Хабарда келтирилишича, Чўлпон-Отада 2-3 июнь кунлари хорижий давлатлар раҳбарлари иштирокида халқаро тадбирлар бўлиб ўтади. Тадбирларда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа Кенгаши Чарлз Мишел иштирок этиши кутилмоқда.

 

Кун тартибида икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниши ҳамда бугунги кундаги долзарб масалалар ҳамда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилади.

 

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика