1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияда бўлади

Президент “Марказий Осиё – Япония” биринчи саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияда бўлади

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18–20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида давлат раҳбари Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито, Бош вазир Санаэ Такаичи, парламент ва ҳукумат вакиллари, шунингдек, сиёсий доиралар ва етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

 

Музокараларда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда илмий-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Ишбилармонлик дастури доирасида Япониянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этилиб, қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш режалаштирилган. Ташриф якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

 

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Япония” форматидаги давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Тадбирда “яшил иқтисодиёт”, барқарор ривожланиш, минтақавий ҳамкорлик ва инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади. Саммит якунида Токио декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика