1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

 

Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 

«Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик ҳамда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали алоқалар изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Саноат кооперацияси бўйича, шу жумладан энергетика, тоғ-кон, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

 

Шунингдек, бўлажак қўшма тадбирлар режаси, хусусан, олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика