1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёвни қабул қилди

Учрашувда атом энергетикаси лойиҳалари, кадрлар тайёрлаш ва ядро технологияларини тинч мақсадларда қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбари Алексей Лихачёвни қабул қилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Россиянинг “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Учрашувда мамлакатда интеграциялашган атом электр станциясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Ўтган йил октябрь ойида биринчи кам қувватли реактор биноси учун пойдевор қўйилгани ва ҳозирда электр станция лойиҳалаш ишлари давом этаётгани таъкидланди.

 

Президент Мирзиёев Тошкентда «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети филиали негизида атом энергетикаси ва ядро технологиялари йўналишида илғор муҳандислик мактаби иш бошлаганини ҳам ижобий баҳолади. Ушбу ташаббус соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

 

Шунингдек, учрашувда қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш, илм-фанни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда ижтимоий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар бу йўналишлардаги ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика