1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Теҳронда расмий кутиб олинди

Шундан сўнг икки давлат раҳбарининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Шавкат Мирзиёев Теҳронда расмий кутиб олинди

 

Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Давлат раҳбарини Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий кутиб олди.

 

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди.

 

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди.

 

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

 

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика