1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокара ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан учрашди

 

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Учрашувда давлат раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

 

Шунингдек, амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

 

«Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида манфаатли ҳамкорлик кенгаймоқда. ’Шовот-Тошовуз‘ қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди», — дейилади хабарда.

 

Биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, учрашув дасомида минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика