Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари уни доимий бетарафликнинг 30 йиллиги билан табриклаб, халқаро форум ишига муваффақиятлар тилади.
Музокаралар чоғида стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар йўналишларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


