1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Шавкат Мирзиёев Хитой элчисини тақдирлади

15:23 / 06.02.2023

767

Шавкат Мирзиёев Хитой элчисини тақдирлади

Шавкат Мирзиёев Хитой элчисини тақдирлади

Унга Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти топширилган.

 

Бугун, 6 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.

 

Давлат раҳбари элчининг Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги сермаҳсул ишлари ва фаол саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди.

 

Ўтган йилнинг сентябрь ойида ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи муваффақиятли ўтди.

 

Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар кўпайди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони уч баробарга ошди. Йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш бўйича амалий ҳамкорлик бошланди.

 

Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда, таълим, соғлиқни сақлаш, археология, туризм ва бошқа йўналишларда муҳим дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун элчи Цзян Янь мамлакатнинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика