1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси билан учрашув ўтказди

Унда минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси билан учрашув ўтказди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 26-центабр куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Сиёсий-юридик комиссияси котиби Чен Венсин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Делегация раҳбари Чен Венсин давлат раҳбарига Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини олий даражада қабул қилинган қарорлар асосида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, кибержиноятчилик, наркотрафик каби хавфсизликка таҳдид солаётган анъанавий ва янги хатарларга қарши курашда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шу кунларда бўлиб ўтган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик механизмининг биринчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди. Шунингдек, минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика