1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев “Зуғулба” қароргоҳида расмий кутиб олинди

Шундан сўнг Илҳом Алиев билан икки томонлама учрашув бошланди.

Шавкат Мирзиёев “Зуғулба” қароргоҳида расмий кутиб олинди

 

“Зуғулба” қароргоҳида давлат ташрифи билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси самимий қарши олди.

 

Қароргоҳ майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

 

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

 

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг икки томонлама учрашуви бошланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика