1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини берилди

Бош вазир Шаҳбоз Шариф давлатимиз раҳбарига бу ҳақдаги тегишли сертификатни топширди.

Шавкат Мирзиёевга Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларини берилди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга давлат ташрифи доирасида Покистон Миллий фан ва технологиялар университетининг фахрий доктори ва профессори унвонларига сазовор бўлди. Мазкур маросим Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

 

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф давлатимиз раҳбарига ушбу унвонларни тасдиқловчи сертификатларни тантанали равишда топширди. Ушбу мукофот Президентнинг мамлакатни модернизация қилиш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш ҳамда халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги хизматлари эътирофи сифатида берилди.

 

Маросим давомида Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбарияти, университет вакиллари ва академик ҳамжамиятга билдирилган юксак эътибор учун миннатдорлик изҳор этди. У таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий алоқаларни ривожлантириш ва рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

 

1991 йилда ташкил этилган Покистон Миллий фан ва технологиялар университети мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университет илмий тадқиқотлар олиб бориш, инновацияларни ривожлантириш ҳамда магистр ва докторантлар тайёрлаш йўналишларида фаолият юритади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика