1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташриф буюриши кутиляпти

Ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёевнинг Эронга ташриф буюриши кутиляпти

 

Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда Эрон Савдони ривожлантириш ташкилоти Марказий Осиё, Россия ва Кавказ департаменти бош директори Раҳматулла Хормали Тошкентда тадбиркорлар билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади Newshub.

 

Унинг сўзларига кўра, ташриф арафасида Теҳронда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

 

Кейинроқ Шавкат Мирзиёев ва Иброҳим Раисий Самарқанддаги Конгресс-марказда учрашди. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланди.

 

Шундан сўнг Иброҳим Раисий Ўзбекистон президентини ўзи учун қулай вақтда Эронга жавоб ташрифи билан келишни таклиф қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика