1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Шахмат Олимпиадаси байроғи Ўзбекистонга топширилди

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мусобақада 4 та медални қўлга киритди.

Шахмат Олимпиадаси байроғи Ўзбекистонга топширилди

 

46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди. Бу ҳақида Спорт вазирлиги хабар қилди.

 

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган навбатдаги шахмат Олимпиаси ўз якунига етди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

ФИДE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси мусобақада 4 та медални қўлга киритди:

 

Жамоавий баҳсларда:

Бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз;

 

Яккалик баҳсларида:

Олтин медаль — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);

Кумуш медаль — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);

Кумуш медаль — Нодира Нодиржонова (5-тахта).

 

Қизлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижа бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика