1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шахсий томорқа эгалари солиқ тўлаб, иш стажига эга бўлиши мумкин

Қарор билан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар бекор қилинди.

Шахсий томорқа эгалари солиқ тўлаб, иш стажига эга бўлиши мумкин

 

Президент томонидан имзоланган қарор билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди.

 

Маълум қилинишича, солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

 

Илгари ер майдонининг ҳажми 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган бўлса, эндиликда ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонундан чиқариб ташланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика