16 февраль куни соат 20:51 да Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган шахсий хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.
Маълум қилинишича, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:54 да, яъни уч дақиқа ичида етиб борган. Ҳозирда ҳодиса жойида ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Масъул идора томонидан вазият тўлиқ назоратга олингани билдирилди. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори бўйича аниқлаштириш ишлари давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Қўшимча тафсилотлар маълум бўлиши билан расмий манбалар орқали эълон қилинади.


