1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

ШҲТ блоклардан ташқари мақомини сақлаб қолиши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзламоқда.

ШҲТ блоклардан ташқари мақомини сақлаб қолиши керак — Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида чиқиш қилди.

 

Президент ишончсизлик ва қарама-қаршилик кучайган пайтда қатор глобал муаммоларни санаб ўтди. Жумладан:

 

— Иқлим ўзгариши;

— Сув ва табиий ресурслар танқислиги;

— Пандемия оқибатлари;

— Энергетика ва озиқ-овқат инқирозлари тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

 

Шу билан бирга Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.

 

“ШҲТ мулоқот имконияти мавжудлигини исботлади”, – деган Мирзиёев.

 

Президент ШҲТ фаолиятини янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклифларни берди:

 

Биринчидан, ШҲТнинг блоклардан ташқари мақомини сақлаб қолиш керак;

Иккинчидан, ШҲТ кенг ҳамкорликка қаратилган фаолиятини кенгайтириши лозим;

Учинчидан, Марказий Осиё ШҲТ маконининг ядроси бўлиб қолиши керак;

“Шанҳай руҳи” асосида аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш таклиф қилинди.

 

Президент чиқиши давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика