Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради [https://lex.uz/docs/6221421]. 2022/2023 ўқув йилида: > * барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим > йўналишларининг битирувчи курс талабаларига (кейинги ўринларда — талабалар) меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача > бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам муассасаларида шифокор ҳамда > Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлимларида мавжуд шифокор вакант > ўринларида; > > * барча тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт > ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи > курс талабаларига ўз йўналишидаги мутахассислик бўйича мавжуд вакант ўринларда меҳнат шартномаси асосида тўлиқ ставкагача > фаолият кўрсатишларига рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Белгилаб қўйилсинки: > * «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Тиббий-профилактика иши» бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура > мутахассисликлари ўқув режаларидаги фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисми масофавий шаклда ўзлаштирилади; > > * тиббиёт муассасаларининг тажрибали шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг масъул профессор-ўқитувчилари > устоз-шогирд тизими асосида талабалар, магистр ва клиник ординаторларга бириктирилади; > > * талабалар, магистр ва клиник ординаторлар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам сифатига уларга бириктирилган тиббиёт > муассасаларининг шифокорлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари бевосита масъул этиб > белгиланади; > > * талабаларга бириктирилган шифокорлар ҳар иш куни якуни бўйича талабалар томонидан аҳолига кўрсатилган тиббий ёрдам юзасидан > муҳокама ўтказади ва уларга тегишли тавсиялар бериб боради. >