1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Шифокорни урманг: жазо кучайтирилмоқда

Тиббиёт ходимининг касбий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Шифокорни урманг: жазо кучайтирилмоқда

 

Айни дақиқаларда Сенатнинг ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Бунда ушбу ноқонуний фаолиятни амалга оширган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси киритилмоқда.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1977-моддасида тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 305-моддасига мувофиқ мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш муддати уч суткани ташкил этиши қайд этилмоқда.

 

"Мазкур Қонун тиббиёт ходимлари билан мунтазам мулоқотларнинг амалий натижаларидан бири дейиш мумкин.

Мақсад, тиббиёт ходимлари – ҳурматли шифокорларимизни янада қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятига нисбатан турли номаъқул хатти-ҳаракатларнинг олдини олишдир.

Ишонамизки, белгиланаётган нормаларнинг мазмун-моҳиятини аҳолимиз ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам тўғри англаб, ўзаро муносабатларда қонун устувор бўлади", — Сенат раиси Танзила Норбоева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика