1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Африкада озиқ-овқат танқислиги бошланиши мумкин

Бунга нима сабаб бўлиши маълум қилинди.

Шимолий Африкада озиқ-овқат танқислиги бошланиши мумкин

 

Шимолий Африкадаги хонадонлар ун, турли ёрмалар ва бошқа маҳсулотларнинг захирасини шакллантиришни бошлади. Бунга Украинадаги уруш сабаб бўлмоқда, деб ёзади BBC. 

 

Россия ва Украина ушбу минтақага ғалла экспорт қилиш бўйича асосий ўринни эгаллайди. Хусусан, Тунис, Марокаш ва Ливия юқоридаги икки давлатдан катта миқдорда буғдой импорт қилади. 

 

Айрим экспертлар Россия-Украина уруши Шимолий Африкада очлик ва ғалаёнларга сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Чунки араб давлатларида сўнгги ўн йилликда юз берган тартибсизликлар нарх-навонинг ошиши ортидан содир бўлган. 

 

Аввалроқ Дональд Трамп Украина инқирози учинчи жаҳон урушига сабаб бўлиши мумкинлигиндан огоҳлантирганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика