Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали ходими Жанубий Кореяга қочиб кетди.
52 ёшли ri Ил Гю Шимолий Кореянинг Кубадаги элчихонасида сиёсий маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган, 1999 йилдан буён КХДР Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва хизматлари учун Ким Чен Иннинг фахрий унвонига сазовор бўлган.
"Ҳар бир Шимолий Корея фуқароси камида бир марта Жанубий Кореяда яшаш ҳақида ўйлайди. Режим ва қоронғу келажакдан умидсизлик мени қочиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди", — дея маълум қилди Ил Гю Жанубий Кореянинг Chosun Ilbo нашрига.


