1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди

Шунингдек, Пхенян Украиндаги урушда НАТОни айбламоқда.

Шимолий Корея АҚШга таҳдид қилди

 

Агар АҚШ Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги қурол савдоси ҳақида маълумот тарқатишда давом этса, “нохуш оқибатларга” дуч келиши мумкин. Бу ҳақда КХДР ТИВ раҳбари Квон Чон  Гин баёнотида айтиб ўтди.

 

“Бу сафар АҚШ яна бир бор асоссиз “қурол савдоси истиқболи”ни илгари сурди. Қўшма Штатлар бемаъни гапларни тарқатишда давом этса, улар ҳақиқатан ҳам яхши бўлмаган оқибатларга дуч келишини ёдда тутиши керак”, — деди Чон Гин.

 

У Пхенянда бундай ҳаракатлар КХДРнинг жаҳондаги обрўсига путур етказишга қаратилган провокацион уриниш сифатида баҳоланишини айтди.

 

“Россиянинг қонуний манфаатларини бузган Украина ҳудудидаги урушда НАТО айбдор”, — дея қўшимча қилди вазир.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкциялар бўйича қўмитасига Пхенян томонидан Украинадаги урушда фойдаланаётган Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига қурол етказиб берилгани ҳақидаги далилларни тақдим этганди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика