1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Корея армиядаги бўлинмалар сонини оширди

Қуролли кучлар олдига қўйилган вазифалар ҳам ўзгаргани айтилмоқда.

Шимолий Корея армиядаги бўлинмалар сонини оширди

 

КХДР раҳбарияти кўплаб ҳарбий қисмларни қайтадан тузди ва уларнинг сонини оширди. Корея марказий телеграф агентлигига кўра, уларнинг олдига кўплаб янги ҳарбий вазифалар қўйилган.

 

Қайд этилишича, ҳарбий бўлинмаларнинг стратегик ва тактик вазифалари ўзгартирилган. Бунда "янги вазият ва ҳолат"лар инобатга олингани айтилмоқда.

 

Шунингдек, ҳарбий байроқлар дизайни ҳам ўзгартирилган. Жанубий Кореянинг Yonhap агентлигига кўра, 8 февраль куни бўлиб ўтган парадда "Хвасон-17" ва "2022.11" ёзувли байроқлар кўзга ташланган. Бу ўтган йили ноябрида баллистик ракеталар билан амалиётларга жавоб берадиган янги бўлинма тузилганини англатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика