КХДР бугун тонгда Япон денгизи томон икки снаряд учирди. Бу ҳақда Шимолий Корея телеграф агентлиги хабар берди.
Снарядлар 395 ва 337 километрга учиб борган. У ялпи реактив ўт очиш тизимидан узилгани айтилмоқда. Снарядлар АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари машғулотларига жавобан учирилган.
БМТ ушбу ҳаракатларни қоралаб чиққан. Япония бош вазири Фумио Кисида КХДР ракета синовлари туфайли ҳар қандай вазиятга тайёр туришга чақирган.
18 февраль куни Шимолий Корея “Хвасон-15” баллистик ракеталарини ҳам учирган эди.


