Жаҳон

Шимолий Корея узоқ масофали баллистик ракета учирди

Япония ҳукумати Пхенянга норозилик билдирди.

Шимолий Корея узоқ масофали баллистик ракета учирди

 

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси.

 

“Ҳарбий кучларимиз 18 февраль куни Шимолий Корея томонидан Пхеняндаги Сунан ҳудудидан узоқ масофали баллистик ракета учирилганини аниқлади ", — дейилади хабарда. 

 

Япония денгиз хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ракета аллақачон қулаб тушган. Ҳалокат жойи ҳозирча аниқланмаган. Айрим маълумотларга кўра, у АҚШ ҳудудига етиб боришга қодир.

 

Бунгача агентлик мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб, ракета Осима оролидан 200 км ғарбга — Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонаси ичига қулаши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Япония мудофаа вазирлиги маълумотларига қараганда, баллистик ракета 66 дақиқа давомида ҳавода бўлган. У тахминан 900 километр масофани босиб ўтди ва максимал парвоз баландлиги 5,7 минг километрни ташкил этди.

 

Ракета синови муносабати билан Япония ҳукумати Пекинда дипломатик каналлар орқали КХДРга кескин норозилик билдирди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"