КХДР радиоактив цунами келтириб чиқарадиган сувости қурилмасини синовдан ўтказганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳукуматга тегишли “Корея овози” радиоси хабар берди.
“Бу махфий қурол сувости ҳужумларига мўлжалланган ядровий учувчисиз катер ҳисобланади. Унинг вазифаси — сув остида билдирмасдан сузиб бориб, ўта кучли радиоактив цунамини келтириб чиқаришдан иборат”, — дейилади радио хабарида.
Қурилма 21 март куни синовдан ўтказилган ва 59 соат давомида 80-150 метр чуқурликда ҳаракатда бўлган. Белгиланган маррага етиб бориб, у синов тариқасида қўйилган каллакни портлатган.