1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракеталар учирди

Ракеталар Япония эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига қулаган.

Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракеталар учирди

 

Шимолий Корея 27 январь куни Япон денгизи (Шарқий денгиз) томон бир нечта, баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда A Nwes агентлиги Япония ҳукумати манбаларига таяниб хабар берди. Маълум қилинишича, учирилган снарядлар Япония эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида денгизга қулаган.

 

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати ракеталар аллақачон сувга тушиб бўлганини тасдиқлади. Шундан сўнг Япония бош вазири идораси тегишли тузилмаларга вазиятни зудлик билан таҳлил қилиш, жамоатчиликни тезкор хабардор этиш ҳамда ҳаво ва денгиз транспорти хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча чораларни кўриш бўйича кўрсатма берди.

 

Корея яриморолининг жанубида ҳам ҳолат диққат билан кузатилмоқда. Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея томонидан ракета учирилганини расман тасдиқлади. Yonhap News  хабарига кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари Шарқий денгиз томонга камида битта номаълум снаряд учирилганини аниқлаган.

 

Бу Пхенян томонидан жорий ой ичида амалга оширилган иккинчи ракета синови ҳисобланади. Аввалроқ, 4 январь куни ҳам Шимолий Корея баллистик ракеталар учирган эди. Ўшанда бу воқеа Жанубий Корея президенти Ли Чже Мённинг Хитойга режалаштирилган ташрифи арафасида юз берган ва минтақадаги кескинликни янада кучайтирган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика