Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларини модернизация қилиш агрессив урушга ва Корея ярим оролига янги босқинга тайёргарлик кўришга қаратилган, дейилади КХДР Марказий ахборот агентлиги изоҳида.
Октябрь ойи бошида Япония мудофаа вазири АҚШга ташрифи чоғида Токио ўз-ўзини мудофаа қўшинларини Американинг "Томагавк" ракеталари билан жиҳозлашни бир йилга тезлаштириши ва уларни 2026 йилда эмас, балки 2025 йилда фойдаланишга топширишни режалаштираётганини айтган эди.
“Ҳарбий харажатлар ҳар йили рекорд ўрнатади, ўзимизни тажовузкор замонавий ҳарбий техника, жумладан, авиаташувчи ва энг сўнгги яширин қирувчи самолётлар билан қуроллантириш, коинот, киберкосмос, электромагнит тўлқинлар соҳаларида ҳарбий тезкор тайёргарликни якунлаш – буларнинг барчаси тажовузкор урушга тайёргарлик кўришга қаратилган”, — дейилади агентлик баёнотида.
Хабарларга кўра, Қўшма Штатлар, Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги қўшма ҳарбий машқлар тўғрисидаги келишув Корея ярим оролига "иккинчи босқинни машқ қилиш"га қаратилган.


