1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шимолий Кореяда биринчи компьютер клуби очилди

“Рақамли марказ” да компьютер ва мониторлар йўқ.

Шимолий Кореяда биринчи компьютер клуби очилди

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин яқинда мамлакатда очилган биринчи "компьютер клуби"ни шахсан бориб кўздан кечирди. Расмий очилиш маросими арафасида у клуб инфратузилмаси билан танишди.

 

Қизиғи шундаки, 300 кишига мўлжалланган бу клубда компьютерлар ва мониторлар мавжуд эмас. Расмий кадрларда бинонинг замонавий кўриниши, ёрқин ёритилган заллари, кўплаб бильярд столлари ва ўйин креслолари акс этган. Компьютер техникаси мавжуд бўлмагани эса халқаро кузатувчилар эътиборини тортган.

 

Расмий матбуот бу клубни "рақамли билимлар маркази" деб атаган бўлсада, унинг аниқ функциялари ва фойдаланиш тартиби бўйича тафсилотлар берилмаган. Бу ҳолат Шимолий Кореяда технологияга оид инфратузилмалар қанчалик ривожланганига оид саволларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика