Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси жангчиси Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги 26 май куни АҚШнинг Мичиган шаҳрида ўтказилади. Бу ҳақда “Бохреc” нашри хабар берди.
8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга буркина-фасолик Иссуф Кинда (18-5, 7 нокаут) рақиблик қилади. Жанг Салита Промотионс томонидан ташкиллаштирилган бокс оқшомида “Форд Cоммунитй Cентер” аренасида ўтказилади.
Аввалроқ, Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.


