1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шотландия парламенти ўтмишда қатл қилинган жодугарлар учун амнистия киритмоқчи

Қонун лойиҳаси ташаббуси Шотландия жодугарлар уюшмаси таъсирида бошланди.

Шотландия парламенти ўтмишда қатл қилинган жодугарлар учун амнистия киритмоқчи

 

Амнистия 16-18 асрларда жодугарлик учун қатл этилган тўрт минг аёлга нисбатан қўлланилади. Бу ҳақида Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стуржён партиясидан депутат Натали Дон Facebook'да маълум қилган.

 

“Бу аёлларнинг кўпчилиги оғир шароитларда қатл этилган. Афсуски замонавий жамиятда ҳам ҳали ҳануз уларни жиноятчи деб билишади. Бу адолатсизликни тузатиш зарур. Ўшанда жабр кўрганларни амнистия қилиш лозим”, - деб ёзади у ижтимоий тармоқда.

 

Шунингдек, Натали Доннинг ёзишича, узоқ ўтмишда жодугарларнинг жиноятчи деб айбланиши замонавий жамиятда илгари сурилаётган Гендер тенглигига путур етказади. Бу тарихий хатонинг тузатилиши эса Шотландия жамиятида патриархал қарашларда ўзгариш юз беришига ёрдам беради.

 

Амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлатишга эришган Шотландия жодугарлари жамияти фақат шу билангина қаноатланмоқчи эмас. Уларнинг талабига кўра, расмийлар ҳам расман тарихдаги бу хатó учун узр сўраши шарт. Бундан ташқари, улар томонидан ўлдирилган жодугарларга ҳайкал ўрнатиш талаби ҳам илгари сурилмоқда.

 

Аввалроқ Конго аҳолиси “жодугарлик”да айбланган саккиз аёлни ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика