1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Шотландияга тегишли орол сотувга қўйилди

Унинг нархи 186 минг долларга баҳоланган.

Шотландияга тегишли орол сотувга қўйилди

 

Шотландияда аҳоли яшамайдиган Барлокко ороли сотувга қўйилди.

 

Тахминан 100 минг квадрат метр майдонга эга бўлган ер учун 186 минг доллар нарх қўйилган.

 

Оролда турар-жой бинолари ва инфратузилма мавжуд эмас. Фақат тошли пляж ва ёмғир суви бўлган ҳовуз бор. Барлоккога бориш осон эмас. Бунинг учун Гейтҳаус шаҳрига келиш ва кейин қайиқда 10 километр масофани босиб ўтиш керак.

 

Оролнинг бўлажак эгаси у ерда ҳеч қандай бино қура олмайди. Бунинг сабаби — Барлокко алоҳида илмий қизиқиш объекти ҳудудида жойлашган. У ноёб флора ва фаунага эга. Узоқ вақт олдин бу ерга кўплаб рассомлар гўзал манзарадан завқланиш учун келишган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика