1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Шукрулло домла лавозимидан озод қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий баёнот берди.

Шукрулло домла лавозимидан озод қилинди

 


Шукрулло Эгамбердиевга “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, бугун,16 май куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Шукрулло домла” деб танилган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми ва “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинган.

 

Йиғилишда имом-хатибнинг эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари имомлик мақомига тўғри келмаслигига урғу қаратилган. Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф этган ва узр сўраган. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирган.

 

"Ўз навбатида, мазкур хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чора кўрилиши муносабати билан имом-хатибни обрўсизлантириш ҳолатларидан сақланишни сўраймиз. Ички назорат комиссияси баён этилганларни инобатга олиб, Шукрулло Эгамбердиевга ҳайфсан интизомий жазоси бериш ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди", - дейилади хабарда.

 

Мусулмонлари идораси Шукрулло Эгамбердиевнинг айнан қайси чиқиши учун жазолаганини ошкор қилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика