Жорий йилнинг 13 январь куни Нурафшон шаҳар "Обод турмуш" маҳалласида фуқаро бинонинг чордоқ қисмини таъмирлаётганда эҳтиётсизлик сабаб оралиққа тушиб кетади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 1050 рақамига мурожаат бўлган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро қутқарилган. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифокорларга топширилган. Айни дамда фуқаронинг ҳолати яхши.
Аввалроқ каналга тушиб кетган xоразмлик 82 ёшли онахон Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори томонидан қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева