Швейцария ҳукумати Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Жумладан, мамлакатнинг 200 дан ортиқ шахс ва ташкилотлари санкциялар рўйхатига киритилган.
Таъкидланишича, молиявий санкциялар ва мамлакатга киришни тақиқлаш эндиликда 197 нафар шахсга, жумладан, “олигархлар ва нуфузли бизнесменларга” нисбатан қўлланилади. Уларнинг Швейцариядаги банк ҳисоблари музлатилади.
Шунингдек, мамлакат ҳукумати Беларусга қарши ҳам санкцияларни кучайтирган. Кўрилган чоралар, хусусан, товарлар ва молиявий хизматларга тегишли.
Қайд этилишича, эндиликда барча икки мақсадли товарларни (фуқаролик ёки ҳарбий) Беларусга экспорт қилиш, уларнинг якуний ишлатилиши ёки якуний истеъмолидан қатъи назар, тақиқланган.


