1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Швецияда ноқонуний қолиб кетган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Улар Швецияга белгиланган кириш тартибини бузган ҳолда борган ва кейинчалик мамлакат ҳудудида миграция қонунчилигига зид равишда яшаб келган.

Швецияда ноқонуний қолиб кетган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

 

 

Швеция миграция қонунчилигини бузган 21 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 11 февралга ўтар кечаси Тошкент халқаро аэропортига қўнган чартер рейсда ушбу фуқаролар олиб келинган. Улар Швецияга белгиланган кириш тартибини бузган ҳолда борган ва кейинчалик мамлакат ҳудудида миграция қонунчилигига зид равишда яшаб келган.

 

Ватандошларни Тошкент аэропортида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари кутиб олди. Қайтиб келган фуқаролар ватанга қайтишда кўрсатилган амалий ёрдам учун давлат раҳбарияти ва тегишли ташкилотларга миннатдорлик билдирган.

 

Таъкидланишича, мазкур чартер рейс Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилган. Ушбу чора хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қабул қилувчи давлат қонунчилигига ҳурмат билан ёндашиш сиёсатининг амалий ифодаси экани қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика