1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Швейцария ҳарбийлари ҳайвонлар учун вертолётда сув ташимоқда

Мамлакат фермерлари қурғоқчилик сабаб армияга мурожаат қилди.

Швейцария ҳарбийлари ҳайвонлар учун вертолётда сув ташимоқда

 

Швейцария армияси вертолётлар орқали мамлакатнинг Алп ўтлоқларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилишидан азият чекаётган минглаб ҳайвонларга сув етказиб бермоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди. 

 

Қурғоқчилик сабаб фермерлар ҳайвонларга сув етказиб бериш учун армияга мурожаат қилди. Қурғоқчиликнинг олдини олиш иложи йўқ ва бу ем-хашак тақчиллигига сабаб бўлади.


Фермерлар сувсизликдан қийналаётган қора молларига ёрдам беришга уринмоқда.

 

Шундай қилиб, армия чўчқалар, эчкилар, қўйлар ва айниқса сутидан пишлоқ тайёрланадиган сигирлар учун сув олиб келади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика