1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Швейцария Россияга қарши санкциялар пакетига қўшилди

Санкциялар 200 дан ортиқ жисмоний шахслар ва 18 та ташкилотга таъсир қилади.

Швейцария Россияга қарши санкциялар пакетига қўшилди


Швейцария ҳукумати EИ томонидан Россия ва Беларусга қарши апрель ойида қабул қилинган санкциялар пакетига қўшилиш қарорини эълон қилди. 

 

Қайд этилишича, ушбу қарор Европа Иттифоқининг Россия кемалари учун портларни ёпиш, шунингдек, юкларни қуруқлик орқали ташиш бўйича чораларига тааллуқли эмас, чунки Россиядан юк машиналари ва кемалари амалда Швейсария ҳудудига кира олмайди.

 

Ўтган ҳафта ЕИ Россия ва Беларусга қарши бешинчи санкциялар пакетини эълон қилди. 200 дан ортиқ жисмоний шахслар ва 18 та ташкилот янги Европа санкциялари остида қолди.

 

Ташкилот шунингдек, Россия Федерациясидан ёғоч, цемент, ўғитлар, денгиз маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, икра импортини тақиқлаш ва ярим ўтказгичлар, юқори технологияли электроника, дастурий таъминот экспортига чекловлар қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика