Швейцарияда парвоз вақтида ҳаво шари ёниб кетди ва қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 7 киши жиддий жароҳат олган.
Ҳодиса Хюненберг муниципалитетида содир бўлди. Унда тўрт аёл ва уч эркак бор эди.
Қайд этилишича, қутқарувчилар тезда ҳалокат жойига етиб борган ва ёнғинни ўчиришган. Жабрланганлар қутқарув хизматлари, шунингдек, йўловчилар томонидан шифохонага етказилган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


