1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Си Цзиньпин Киевга ҳам борадими?

Сўз Хитой ТИВга.

Си Цзиньпин Киевга ҳам борадими?

 

Хитой Украина низосидаги барча иштирокчи томонлар билан мулоқот қилмоқда. Аммо Си Цзиньпиннинг Киевга ташрифи бўйича мамлакат ташқи ишлар вазирлигида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нин маълум қилди.

 

Владимир Зеленский Associated Press агентлигига берган интервьюсида ХХР Раисини Украинага таклиф қилганини айтганди.

 

24м март куни Мао Нин Пекин Си Цзиньпин билан Зеленский ўртасида телефон мулоқоти бўйича ҳеч қандай маълумот тақдим эта олмаслигини қайд этганди. Хитой раҳбарининг Россияга ташрифи фонида айрим Ғарб нашрлари жаноб Си Украина етакчисига қўнғироқ қилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди.

 

Ўз навбатида Зеленский офиси аъзоси Михаил Подоляк икки давлат раҳбарлари мулоқоти режалаштирилаётганини, аммо ушбу масала юзасидан айрим қийинчиликлар борлигини таъкидлаган.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика